Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Нани: «Роналдуни олқишлашда давом этишимиз керак, чунки...»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Португалия терма жамоасидаги Криштиану Роналдунинг собиқ жамоадоши Луиш Нани Саудиянинг «Ан-Наср» клуби юлдуз ҳужумчиси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Нани 41 ёшли португалияликнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида гапирар экан, Роналдуга танқидий баҳо бермасдан, шунчаки унинг ўйинидан завқ олишга чақирди.

«Менимча, унинг номи энг буюк футболчилар қаторидан жой олади. У деярли мумкин бўлган рекордларнинг барчасини янгилади, энг жиддий рекордлар айнан унга тегишли. Биз унга қойил қолишимиз ва олқишлашда давом этишимиз керак, чунки унинг фаолияти ниҳоясига етиб бораётганини кўриб турибмиз», — дея Нанининг сўзларини келтиради ESPN Brasil.

Жаҳон чемпионатида Роналду бешта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди. Португалия терма жамоаси 1/8 финалда Испанияга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Киритилди: 18:34, 25.07.2026.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик