«Интер Майами» MLS мунтазам чемпионатининг сафардаги ўйинида «Монреаль»ни мағлубиятга учратди — 1:0.
Ягона голни 81-дақиқада пенальтидан ҳужумчи Луис Суарес киритди. 2026 йилги мавсумда 39 ёшли футболчи 14 та ўйинда 9 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Суарес кетма-кет 3 та ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этмаяпти.
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги таътил сабабли ушбу учрашувни ўтказиб юборди.
«Интер Майами» 17 та ўйинда 37 очко жамғариб, MLS Шарқий конференцияси жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Монреаль» (17 та ўйиндан сўнг 15 очко) эса 13-ўринда бормоқда.













