Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Рома» Довбикдан фойдаланиб Кастро келишувини тезлаштирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Рома» «Болонья» ҳужумчиси Сантьяго Кастронинг трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда. Журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар беришича, римликларнинг украиналик ҳужумчиси Артём Довбик ушбу келишувнинг бир қисмига айланиши мумкин.

Манбанинг маълумотига кўра, «Рома» яқин соатлар ичида трансферни расмийлаштиришни режалаштирмоқда. «Болонья» келишувни якунлаш учун ўз шартларини илгари суриб бўлган. Аргентиналик футболчининг ўзи ҳам янги клубга ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

Хабар қилинишича, Кастронинг трансферини енгиллаштириш мақсадида Артём Довбик «Болонья»га ижара ҳуқуқи асосида берилиши мумкин. Якуний келишувга эришиш учун яқин соатларда клублар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:30, 26.07.2026.
Ўқилди: 410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик