Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Барселона» Эмерик Ляпортни сотиб олиш фикридан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг, тажрибали ҳимоячи Эмерик Ляпорт «Барселона»га ўтишга тайёрлигини билдирган эди. Бироқ Каталония клуби уни ўз сафига қўшиб олиш вариантини рад этди.

Испаниядаги манбаларнинг хабар беришича, «Атлетик Бильбао»нинг 32 ёшли марказий ҳимоячиси турнир давомида «Барселона»га ўтишга қизиқиш билдирган. Аммо клуб спорт раҳбарияти уни 2026/27 йилги мавсум учун устувор нишон сифатида кўрмаяпти.

Бош мураббий Ханси Флик таркибдаги мавжуд ҳимоячилар — Пау Кубарси, Рональд Араухо, Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия ва Жюль Кунденинг имкониятларидан тўлиқ қониқмоқда. Шунингдек, клуб раҳбарияти ёш Альваро Кортес ҳамда Жерар Мартинга ҳам ишонч билдирмоқда.

Яна бир муҳим омил — Лапортнинг шартномавий вазиятидир. Испания терма жамоаси аъзосининг «Атлетик» билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган ва «Барселона»даги маълумотларга кўра, унда аниқ товон пули кўрсатилмаган. Демак, трансферни амалга ошириш учун Баск клуби билан музокаралар ўтказиш талаб этилади.

Айниқса Нико Уильямс трансфери атрофида икки клуб ўртасида юзага келган кескинликдан сўнг, «Барселона» яна бир мураккаб музокаралар хавфини бўйнига олишни истамаяпти ва шу ёзда Лапорт учун таклиф юбормоқчи эмас.

Киритилди: 13:46, 26.07.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик