Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Барко: «Барча Мессининг давом этишини кутмоқда, аммо ЖЧ-2026 финали унинг терма жамоадаги сўнгги ўйини бўлди»

Баҳо:
+ | -1

Аргентиналик ярим ҳимоячи Эсекиэль Барконинг фикрича, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ЖЧ-2026 финалида Испанияга қарши ўйиндан кейин миллий жамоа сафида бошқа майдонга тушмайди.

Барко бу ҳақда «Чемпионат» мухбири Илья Никульниковга берган интервьюсида гапирди.

«Менимча, Испанияга қарши жаҳон чемпионати финали Мессининг терма жамоадаги сўнгги ўйини бўлди. Албатта, барча унинг, эҳтимол, фаолиятини давом эттиришини кутмоқда. Лекин менинг назаримда, у аллақачон етарлича иш қилди. У тарихдаги энг яхши футболчи. Албатта, биз барчамиз жуда хафамиз ва афсусдамиз. Аммо, менимча, бу унинг миллий жамоадаги сўнгги учрашуви бўлди», — деди Барко.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 финалида Испанияга қўшимча вақтда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

39 ёшли Лионель Месси ушбу жаҳон чемпионатида 8 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: championat.com
Киритилди: 16:33, 26.07.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик