Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Челси» «Астон Вилла» мураббийига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби айни дамда «Астон Вилла»да фаолият юритаётган стандарт вазиятлар бўйича тажрибали мутахассис Остин Макфи билан мураббийлар штабини кучайтиришга қизиқмоқда. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «кўклар» раҳбарияти Бирмингем клуби билан Макфи трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Лондонликлар бош мураббийи Хаби Алонсо ушбу мутахассис билан бирга ишлашни хоҳламоқда. шунингдек, «Астон Вилла» мураббийига Англиянинг бошқа клублари ва Саудия Арабистони жамоалари томонидан ҳам қизиқиш борлиги таъкидланмоқда.

Остин Макфи 2021 йилдан бери «Астон Вилла»да ишлаб келмоқда. Параллель равишда 46 ёшли мутахассис Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоасида ҳам стандарт вазиятлар бўйича мураббийлик қилган.

Ўтган мавсумда «виллаликлар» стандарт вазиятлардан урилган голлар бўйича Лондоннинг «Арсенал» клуби билан биринчи ўринни бўлишиб олишди, 2023/2024 йилги мавсумда эса «Астон Вилла» ушбу кўрсаткич бўйича Европанинг топ-5 лигаларида энг яхши клубга айланган эди.

Киритилди: 20:17, 26.07.2026.
Ўқилди: 393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик