Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Трой Дини Винисиуснинг «Арсенал»га эҳтимолий трансферига қарши чиқди

Баҳо:
+ | -

«Уотфорд»нинг собиқ ҳужумчиси Трой Дини «Реал» вингери Винисиус Жуниорнинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Агар бу трансфер амалга ошса, дунё миқёсидаги машҳурлик нуқтаи назаридан Премьер-лига учун ажойиб воқеа бўлади. Аммо бу ғоя менга умуман маъқул эмас. Винисиуснинг ўйин услуби «Арсенал»га тўғри келади деб ўйламайман. Уни характери ҳам Микель Артета талабларига мос тушмайди. Менимча, у ўз инжиқликлари ва истаклари билан жамоага халақит беради.

Унинг жамоага мослашиб кетишига кўзим етмайди. Артета жамоавий ўйинга таянади, бу ерда эса у тамомила янги муаммога дуч келади. Бир томонда ҳамма нарсани тўғри бажарадиган сардор Букайо Сака турса-ю, иккинчи томондан бу йигитни олиб келиб: «Ҳой, йигитлар, тўпни унга оширинглар» дейиш мантиқсиз. Бундан ташқари, унга тўпни тинимсиз узатишга мажбур бўласиз. Менга бу мақбул эмас ва бу трансфер «Арсенал»га фойда келтирмайди», — дейди Дини talkSPORT эфирида.

Ўтган мавсумда Винисиус барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 09:45, 28.07.2026.
Ўқилди: 472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик