Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Ювентус» Коло-Муани трансферини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани «Ювентус»га қайтмоқда. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг «кекса синьора» парижликлар билан пўлатдек келишувга эришди, деб хабар беради инсайдер Николо Скира.

Туринликлар 27 ёшли француз футболчисини 4 миллион евро эвазига ижарага олади. Шартномада 46 миллион еврога кейинчалик сотиб олиш мажбурияти кўзда тутилган бўлиб, ундан 12 миллион евроси мумкин бўлган бонуслардир. Мажбурият 2026/27 йилги мавсум якунларига кўра жамоа еврокубокларга йўлланмани қўлга киригган тақдирда кучга киради.

Коло-Муанининг «Ювентус» билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланади. Эслатиб ўтамиз, француз ҳужумчиси илгари 2025 йилнинг биринчи ярмида «бьянконери» шарафини ҳимоя қилган, ўтган мавсумни эса «Тоттенхэм»да ижарада ўтказган эди.

Киритилди: 12:59, 30.07.2026.
Ўқилди: 314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик