Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Консейсау бўйича сўров юборди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» клуби вингери Франсишку Консейсау фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш вариантига эга. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Журналистнинг маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» футболчи бўйича маълумот сўрашган.

Консейсаунинг «кекса синьора» билан шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. 23 ёшли португалиялик футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

А Сериянинг ўтган мавсумида Франсишку 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 16:45, 31.07.2026.
Ўқилди: 333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик