«Барселона» клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида вингер Маркус Рэшфорд билан хайрлашганини эълон қилди. Англиялик футболчи «кўк-анорранглилар» сафида ижара асосида тўп сурган эди, трансфер ҳуқуқлари эса «Манчестер Юнайтед»га тегишли.
«Сен билан бирга ўтказилган ҳар бир дақиқадан завқ олдик, Рэши! Фаолиятингдаги янги босқичда омад тилаймиз!» — деб ёзилади клубнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.
Маркус Рэшфорд 30 июль куни «Барселона»ни тарк этишини маълум қилган эди.
Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, англиялик футболчи «Барса»да қолиш учун маошининг камайтирилишига ҳам рози бўлган, бироқ Каталония клуби шартномадаги сотиб олиш бандини фаоллаштирмади. Ҳозирда у «МЮ» сафида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда — у ерда Майкл Кэррикга керак, аммо футболчи Европанинг бошқа топ-клубига ўтиш вариантини ҳам истисно этмаяпти.
Ўтган мавсумда ҳужумчи «Барселона» таркибида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 14 та голли узатма муаллифига айланган.













