Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

UFC юлдузи Неймар билан учрашди(фото)

Баҳо:
+ | -

UFC’нинг ўрта ва ярим оғир вазн тоифаларидаги собиқ чемпиони, бразилиялик Алекс Перейра хайрия кечасида ўз ватандоши, «Сантос» футбол клуби ҳужумчиси Неймар билан учрашди.

Перейранинг профессионал ҳисобида 13 та ғалаба (шулардан 11 таси нокаут билан) ва тўртта мағлубият бор. Алекс аралаш яккакурашлардаги (MMA) профессионал дебютини 2015 йилда ўтказган. шунингдек, Поатан бразилиялик джиу-джитсу ва кикбоксинг бўйича қора белбоғ эгаси ҳисобланади.

Неймар 2025 йилда қадрдон «Сантос» клубига қайтди, унинг шартномаси жорий йилнинг декабрь ойи охиригача амал қилади. 2026 йилда ҳужумчи жамоа таркибида 16 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди. Неймар «Сантос»дан ташқари «Барселона», «ПСЖ» ва «Ал-Ҳилол» клубларида ҳам тўп суришга улгурган.

Бундан ташқари, Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий терма жамоа сафида 130 та ўйинда 80 та гол урган.

Киритилди: 15:38, 04.08.2026.
Ўқилди: 528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик