Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Барселона» Родрини сотиб олишга ҳаракат қилмайди

Баҳо:
+ | -

Матбуот «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини нафақат «Реал», балки «Барселона» билан ҳам боғлаётган эди. The Touchline нашрининг Marcaга таяниб хабар беришича, Каталония клуби Родрини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмайди. «Кўк-анорранглилар» қароргоҳида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси «Реал»га ўтишига ишончи комил.

Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Аввалроқ матбуотда «Реал» 30 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери учун 65 миллиондан 75 миллион еврогача тўлаши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.

2024 йилда Родри «Олтин тўп»ни қўлга киритганди. Бу воқеа Испаниянинг Европа чемпионатидаги ғалабасидан бир неча ой ўтиб содир бўлган эди. Шу ёзда «қизил фурия» жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучди.

Киритилди: 18:54, 05.08.2026.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик