Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Брайтон» раҳбари Уэлбек: «У 5-турда жароҳат олганида, «нима учун 36 ёшли ўйинчига таяняпмиз?» деб сўрашган бўларди»

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» бош директори Пол Барбер клубнинг ҳужумчи Дэнни Уэлбекни «Челси»га қўйиб юбориш борасидаги қарорини тушунтириб берди.

Лондон клуби форвард билан 1 август куни шартнома имзолади. Келишув икки йилга мўлжалланган. Ноябрда Уэлбек 36 ёшга тўлади. Дэнни 2020 йилдан бери «Брайтон» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

«Биз ушбу вазият атрофидаги силкинишларни тушуниб турибмиз — ўзимиз ҳам шундай муносабатдамиз, чунки Дэнни ажойиб ва олти йил давомида шундай бўлиб қолди. Аммо биз вазиятга бизнес нуқтаи назаридан прагматик қарашимиз ва олдиндаги мавсумда Фабиан Хюрцелер таркибининг имкониятлари ҳақида ўйлашимиз керак.

Агар биз Дэннини дастлабки тўрт-бешта ўйинда асосий таркибда майдонга туширганимизда ва у жароҳат олганида: «Нима учун 36 ёшли ўйинчига таянасизлар?» ёки «Бу ақлсизлик-ку, бу ҳақда аввалроқ ўйлашингиз керак эди!» дейдиган одамлар топилган бўларди.

Биз ҳақиқатан ҳам шу каби нарсалар ҳақида ўйлаймиз ва, албатта, ҳаммасини жуда синчковлик билан таҳлил қиламиз. Якунда биз ўз қароримизни қабул қилдик, Дэнни эса ўз қарорини. Бу ҳар иккала томон учун ҳам тўғри бўлади деб ҳисоблаймиз», — деди Барбер Goal нашрига.

Ўтган мавсумда Уэлбек барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. АПЛда форвард 13 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди — бу унинг Англия чемпионатидаги битта мавсум учун фаолиятидаги энг яхши натижасидир.

Киритилди: 14:19, 07.08.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик