Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Абдураҳмон Фозилов: «Барчаси футбол учун, барчаси ғалаба учун!»

Баҳо:
+ | -

Маълумки, шу йилнинг 17 октябридан 7 ноябрига қадар Бирлашган Араб Амирликларида 17 ёшгача бўлган ўсмир футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ташкилаштирилади. Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпиони деган шарафли номга эришиб, бир вақтнинг ўзида ушбу нуфузли турнир иштирокчисига ҳам айланган эди. Хорижий давлатларда терма жамоаларимизни мухлисларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватлаб туриш тобора анъана тусига кириб бормоқда. Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини эслаш кифоя.

Шу ва бошқа мавзуларда ўртоқлашиш учун Ўзбекистон футбол мухлислари клуби раиси Абдураҳмон Фозиловни суҳбатга чорладик.

— Аввало, сайтимизга интервью бериш учун қимматли вақтингизни ажратганингиз учун миннатдорчилигимизни билдирамиз. Дастлабки саволимизни эса энг оғриқли савол билан бошлашга мажбурмиз: сизнингча, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганига нима сабаб бўлди?
— Мен ҳам сайтингиз меҳмони сифатида чақирганингиз учун миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбек футболи равнақи йўлидаги ишларингизга омад тилайман.

Саволга келсак, аввало Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини бошқарган япониялик ҳакамлар бригадасининг қўпол хатолари сабаб бўлди. Тошкентда Эронга қарши кечган учрашувда тоза голимиз ҳисобланмаган бўлса, Сеулда Кореяга қарши кечган учрашувда Шораҳметовнинг автоголидан аввал рақиб тўпни қўли билан ўйнаган вазиятни эътибордан қочирди.

Иккинчидан, Терма жамоамизнинг биз ишонган, дуо қилган футболчиларининг ўз кучлари, ўз савиясида футбол намойиш эта олмаганликлари бўлди.

Учинчиси, тақдирдан деб биламан. Тақдиримизга Жаҳон чемпионати ёзилган бўлганида, албатта чиқардик!

— Нега энди тақдир?!
— Мана, масалан, Жанубий Кореяни олинг. Сеулда Қатар терма жамоасига қарши кечган учрашувда 1:1 ҳисоби 90+6-дақиқага келиб бузилди. Худди шу Корея Ливанда яна 90+6–дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги учрашувда Корея ўз уйида Эрон дарвозаси соҳасига 26 бор аниқ зарба йўллаган, лекин гол ура олмаган. Эронда эса битта зарба ва битта гол! Ахир бу ўзбек футболининг пешонасига ёзилган тақдир бўлмай нима?

— Йўқ, терма жамоамиз...
— Келинг, шу терма жамоа мавзусини ўзгартирайлик. Рости, ҳанузгача жуда ҳам алам қиляпти. Чунки мухлислар клуби аъзолари ва волонтёрлар катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширган эдик. «Бунёдкор» стадионида Ливан ва Қатарга қарши бўлиб ўтган учрашувлар олдидан юзлаб бола туну-кун битта-битталаб байроқчаю футболкаларни ўриндиқларга қўйиб чиққандик. Мухлислар стадионга киришганида секторма-сектор юриб, 35 минг мухлиснинг ҳар бири билан иш олиб борган эдик.

Биласизми, менга нима алам қилади? Ҳа, ҳозир ёш авлодда футболга мухлислик кучли. Уларга, Худо хоҳласа, Россия-2018, Қатар-2022 жаҳон чемпионатларини кўриш насиб этар. Лекин кекса авлод вакиллари бўлмиш айрим отахон мухлисларимиз-чи? Ҳозирги МТЖ таркибида Мундиал энди уларга армон бўлиб қоладиган футболчиларимиз-чи?

— Ҳа, майли, мавзуни бироз ўзгартирамиз, лекин терма жамоа мавзусидан йироқлашмаймиз. Туркиядаги ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда ёшларимизнинг ҳар бир ўйинини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Шу ёшларимиз ҳадемай олимпия терма жамоасининг асосини ташкил этишади. Катталаримиз-ку, Бразилияга йўлланмани бой беришди, ёшларимиздан Рио-де-Жанейро олимпиадасига чиқишни кутсак бўладими?
— Ҳа, албатта бўлади! Фақат уларга кучли мураббий керак, деб ҳисоблайман. Уч хислати биттада жамланган: мураббий, психолог ва яқин дўст!

— Туркияга Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш учун борган мухлисларда муаммолар бўлмадими? Ҳар ҳолда, юздан ортиқ мухлисдан иборат гуруҳ!
— Меҳмонхона, автобуслар ёки мухлисларимиз саломатлиги борасида ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Бундан ташқари, ўзга юртга борган ҳар бир мухлис халқаро суғурта компанияси томонидан 30 минг доллар миқдоридаги суммага суғурта қилинади. Иссиқ жон, ҳар қандай вазият бўлиши мумкин...

— Ўзбекистонда туристик фирмалар кўп. Лекин нега аксарият мухлислар сизлар билан боришни афзал кўришади?
— Билмадим... Балким яратиб берилаётган шарт-шароитлар учундир. Балким, сайёҳ бўлиб бориб бир четда ўтиргандан кўра, биз билан бориб, Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, ҳақиқий мухлисликни ҳис қилаётганликларидандир... Ҳар ҳолда, улар футбол мухлислари ахир, оддий сайёҳ эмас! Демак, асосий сабаб биз ўзимиз — яъни, фан клуб яратган муҳитда!

— Икки-уч кун аввал сайтимизда БАА сафари бўйича эълон хабар чиққан эди. Мухлислар мурожаати қай даражада бўлмоқда?
— Сайтингизда эълон чиқишидан олдин 120 кишилик гуруҳимизни 70 га яқин жойлари биз билан доимий сафарга чиқаётган мухлисларимиз билан тўлиб бўлган эди. Хабардан кийин эса икки кун ичида бутун Ўзбекистондан жудаям кўплаб қўнғироқлар бўлди ва уларнинг аксарияти шарт-шароитлар билан танишишгандан сўнг ўз ҳужжатларини топширишди. Ҳозирда атиги 11 та жойимиз қолган.

— Муҳит, шарт-шароитлар деяпсиз. Балким сайтимиз муштарийларига яна бир бор аниқроқ, ётиғи билан тушунтириб берарсиз?
— Қаранг, сафар 16-27 октябрь кунларига мўлжалланган. Қисқача шароитлар ва дастуримизни айтиб ўтай:

Бирлашган Араб Амирликларида доимий қўналғамиз амирликнинг энг катта шаҳри — Дубайда бўлади. Меҳмонхонамиз эса Дубайнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, 4 юлдузли мақомга эга GRAND APARTMENT отелидир, яъни ҳар бир хонаси 120 квадратли апартамент меҳмонхона ҳисобланади. Отелнинг ўзида катта басейни бор, бунинг устига ҳар куни эрталаб соат 09:30 да 7 километр наридаги денгиз соҳилидаги пляжга обориб-олиб келгани бепул автобус ташкил этилган.

18, 21, 24 октябрь кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинларини кузатиш учун Фужайра шаҳрига Mercedez Tourismo автобусларида бориб келинади.

19 октябрь куни кун бўйи бутун Дубайнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб ўзбек ва рус тилида суҳбатлашувчи гидлар билан сайр. Кечки соат 19:00 да эса дунёдаги энг баланд бино — «Бурж Халифа» пойида барпо этилган жаҳонга донғи кетган рақсга тушувчи фавворалардан баҳра олинади.

25 октябрь куни эса БАА пойтахти Абу-Забий шаҳрига саёҳат уюштирилади. Саёҳат давомида пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари, хусусан Формула-1 пойгалари ўтказиладиган «Ferrari Park»га ташриф буюрилади.

Ундан ташқари 21 октябрь куни Ҳинд океанида кемада сайр қилинади ва балиқ ови таклиф этилади.

Мухлисларимиз ва маҳаллий мухлислар билан Форс кўрфази соҳилида пляж футболи бўйича ҳалқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этиш режалаштирилган.

Санаб ўтганларим биз режалаштираётган қизиқарли тадбирларнинг ҳаммаси ҳам эмас. Албатта мухлисларимизни мароқли ҳордиқ кутиб турибди. Ҳар бир мухлисга терма жамоа атрибутикасидан ташқари, терма жамоа футболкаси ва миллий байроғимиз тақдим этилади.

Энг муҳими — ўйин кунлари улар терма жамоамизни ҳақиқий 12-ўйинчисига айланишади!

— Биз бу борада хизматлар таклиф этаётган яна икки сайёҳлик фирмаларига қўнғироқ қилдик ва нархларни солиштирдик. Яширишнинг кераги йўқ, сизнинг ҳамкорингиз «BCD TRAVEL» ва мухлислар клуби ташкил қилаётган сафарингиз умумий баҳосидан улардан бирининг баҳоси 850 минг сўмга, иккинчисиники 490 минг сўмга қиммат. Нега сизларда бу қадар арзон? Ёки шароитларида фарқ борми?
— Аксинча, шароитлар аъло даражада. Арзонлигининг сабаби оддий — биз хизмат ҳаққи ва устама пул олмаймиз. Барчаси футбол, барчаси ғалаба учун ташкил этилмоқда.

— Сафарга бормоқчи бўлган мухлисларимиз тўғридан-тўғри сизга мурожаат қилишадими ёки «BCD TRAVEL»га?
— Биз BCDнинг хориждаги шўъбаси билан ҳамкорлик қиламиз ва шунинг учун бизга мурожаат қилишгани маъқулроқ. Яъни, энг осон йўли бу (+99890) 175-90-01 рақамига қўнғироқ қлиш.

— Мухлисларга сўнгги сўзингиз...
— Олға, Ўзбекистон, ҳаёт давом этади!

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:49, 19.09.2013.
Ўқилди: 6980 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.