Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Луис Энрике: «Футболчиларим ўз имкониятларини намойиш этишди»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла» устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Ўйин осон бўлмаслигини билардик. Аммо “ПСЖ” биз истаган тарзда ўйнай олди. Футболчиларим ўз имкониятларини намойиш этишди. Балки ҳозирча энг яхши ҳолатимизда эмасдирмиз, аммо бу учрашув яна бир бор биз ким эканимизни ва доимо совринларни қўлга киритишимизга, юқори даражада ўйнашимизга ёрдам берадиган мухлисларимиз ким эканини яққол кўрсатди.

Совринларни қўлга киритиш қанчалик қийин эканини биламан, айниқса бунга шунчалик интиладиган клубда. Уч йил олдин ҳамма жамоамиз жуда ёш эканини айтганди, биз эса бунинг аксини исботладик. Ҳали кўп жиҳатларни яхшилашимиз керак. Биз ўз заиф томонларимизни биламиз, аммо бундай яхши кайфиятдаги жамоани бошқариш имкониятига эга эканимдан жуда хурсандман», — дея Энрикени сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.

«ПСЖ» кетма-кет иккинчи йил мавсумни УЕФА Суперкубоги учун ўйиндаги ғалаба билан бошлади.

Киритилди: 03:58, 13.08.2026.
Ўқилди: 271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик