Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Рома»нинг Родригу Мора трансфери бўйича музокаралари тўхтаб қолди

Баҳо:
+ | -

«Рома»нинг «Порту» ярим ҳимоячиси Родригу Морани қўшиб олиш бўйича деярли якунланган трансфери кутилмаган ўзгаришлар сабаб тўхтаб қолди.

La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, Рим клуби 19 ёшли португалиялик футболчини 7 миллион евро эвазига ижарага олиш ва кейинчалик 43 миллион еврога сотиб олиш имкониятини назарда тутувчи келишувни якунлашга тайёр эди.

Харид опциясининг амалга ошиши бир қатор шартларга боғлиқ бўлиши керак эди. Улар орасида Моранинг жамоа учрашувларининг камида 60 фоизида иштирок этиши ва «Рома»нинг кейинги мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олиши ҳам бор эди.

Бироқ «Порту» президенти Андре Виллаш-Боаш мазкур шартларни енгилроқ бажариладиган кўринишга ўзгартиришни талаб қилди. Шунингдек, у музокараларнинг бир босқичида ижара вариантини рад этиб, футболчи учун тўлиқ суммани бир йўла тўлашни талаб қилгани хабар қилинмоқда.

Шу тариқа, ҳозирча трансфер бўйича музокаралар вақтинча тўхтаган. Энди томонлар муроса вариантини топиш учун музокараларни қайта тиклайдими ёки йўқми — буниси номаълум.

Шу билан бирга, Родригу Мора «Рома» билан шахсий шартлар бўйича аллақачон келишувга эришган. Футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланиши режалаштирилган.

Киритилди: 13:22, 13.08.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик