«St.Peterburg Open» мусобақасининг яккалик баҳсларида чорак финалга чиққан Денис Истомин, жуфтлик баҳсларида ярим финал босқичигача етиб келди.
Буюк британиялик Доминик Инглот билан жуфтликда ҳаюртимиз дастлаб Макс Мирний (Беларусь) / Хориа Текау (Руминия) жуфтлиги устидан ғалаба қозонишди — 6:4, 7:5. Мазкур рақиблар мусобақада 2-рақам остида сараланганини таъкидлаб ўтиш лозим.
Истомин/Инглот жуфтлигига чорак финалда рақиблик қилиши керак бўлган Ричардас Беранкис (Литва) / Янко Типсаревич (Сербия) жуфтлиги кортга чиқмайдиган бўлгани учун вакилимиз мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.