Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Инфантинонинг ўз ваколатини суиистеъмол қилмагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг 2016 йилда лавозимга сайланганидан кўп ўтмай унга нисбатан ўтказилган тергов тафсилотлари маълум бўлди.

The Times хабар беришича, ФИФА ушбу иш бўйича тўлиқ ҳисоботни ўн йил давомида эълон қилмаган. Хусусан, ФИФА раҳбари Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага учган, кейин эса Қатарга йўл олган. Ушбу сафарлар харажатларини Россия ва Қатар томонлари тўлаган. Инфантинонинг Миландан Римга қилган сафари ҳам алоҳида текширилган. У Римга рафиқаси ва онаси билан бирга Рим папаси Франциск билан учрашиш учун борган.

ФИФА президенти терговчиларга хусусий самолёт россиялик миллиардер, Алишер Усмоновнинг собиқ бизнес ҳамкори Леон Семененкога тегишли бўлганини маълум қилган. ФИФАнинг Этика қўмитаси текширувни 2016 йил ёзида якунлаган. Инфантино оқланган — хусусий самолётлардан фойдаланишда қоидабузарлик аниқланмаган.

Шунингдек, текширув Инфантино сайланганидан кейинги шартномасига ҳам тааллуқли бўлган. У дастлаб шартномани имзолашдан бош тортган ва унга таклиф қилинган йиллик 2 миллион долларлик маошни «ҳақоратомуз» деб атаган. Тергов натижаларига кўра, Инфантино кўриб чиқилган барча эпизодлар бўйича оқланган ва унга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланилмаган.

Киритилди: 21:55, 14.08.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик