«Челси» вингери Педру Нету яна «Ал-Ҳилол»нинг трансфер нишонлари қаторида пайдо бўлди.
Саудия Арабистони клубининг португалиялик футболчига бўлган қизиқиши ҳақидаги хабарлар ўтган ойда пайдо бўлган эди. Журналист Жанлуиджи Лонгарининг янгиланган маълумотларига кўра, «Ал-Ҳилол» раҳбарияти Нетуни Малкомнинг ўрнига муносиб номзод сифатида жиддий кўриб чиқмоқда. Бразилиялик футболчи трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этиши мумкин.
Transfermarkt портали Педру Нетунинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда. 26 ёшли футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, «Ал-Ҳилол» Саудия Арабистони чемпионатининг ўтган мавсумида иккинчи ўринни эгаллаган эди.













