«Галатасарой» бош мураббийи Окан Бурук Туркия чемпионатидан ўрин олган «Чорум»га қарши ўйиндаги (2:2) дурангдан сўнг клубнинг трансфер бозоридаги кейинги режалари билан ўртоқлашди.
«Умид қиламизки, шу ҳафтада лоақал битта трансферни расмийлаштиришга эришамиз, токи кейинги ўйинга тайёргарлик кўра олайлик. Чемпионлар Лигаси учун қайднома топширгунга қадар ҳали вақтимиз бор. Ҳужум чизиғидаги позицияларни ёпиб олганимиздан сўнг, бошқа чизиқларни кучайтириш ҳақида ўйлашимиз мумкин. Бу ярим ҳимоя ёки ҳимоя бўлиши мумкин», — деди Бурук матбуот анжуманида.
Аввалроқ «Галатасарой» устози жамоага имкон қадар тезроқ «ўнлик» позицияси ўйинчиси, ҳужумчи ва вингер сотиб олиш зарурлигини таъкидлаган эди.













