«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик ўтган мавсум якунларига кўра жамоанинг УЕФА Чемпионлар Лигасига қайтгани ва олдинда турган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.
«Асосий жиҳатлардан бири — бу йигитларнинг спортча чанқоқлигини сақлаб қолганидир. Улар учун шунчаки Чемпионлар Лигасига чиқишнинг ўзи етарли эмас. Бу, албатта, жуда ёқимли бўлди, бизга жуда манзур келди, аммо биз бундан ҳам кўпроғини хоҳлаймиз. Оқибатда янги ғалабаларга бўлган чанқоқлик ортади ва буни майдонда кўрсатиш керак.
Шу сабабли биз, табиийки, қўл қовуштириб ўтирганимиз йўқ ва ўтган мавсумни муҳокама қилиб: "Манбаларимизга кўра, ҳаммаси ёмон кечмади, мавсумни яхши якунладик", демаяпмиз. Бу ҳақда умуман гап-сўз бўлгани йўқ. Ўйлайманки, қалбингиз тўрида бу ҳис ва тажриба сақланиб қолади, лекин гап бундан буён нима қилишимиз ҳақида кетмоқда», — деди Кэррик «қизил иблислар»нинг расмий сайтига берган интервьюсида.













