«Монца» клуби «Ювентус» голкипери Микеле Ди Грегориони яна ўз сафига қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Джанлука Ди Марцио хабар берди.
Манба бераётган маълумотга кўра, ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошлангани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Микеле Ди Грегорио «Интер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Монца»да дастлаб 2020 йилда ижара асосида ўйнаган ва 2022 йилда жамоа билан тўлиқ шартнома имзолаган эди. 2024 йилда дарвозабон «Ювентус»га ижарага ўтган ва 2025 йилдан бери Турин клубининг тўлақонли аъзоси сифатида тўп суриб келмоқда.













