Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«ПСЖ» мураббийи «Ланс»га қарши ўйиндаги мағлубият сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция Суперкубоги доирасида «Ланс»дан учралган мағлубият (0:1) юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмади. Назаримда, ўйин темпи ва майдондаги вазиятлар жуда ижобий бўлди, айниқса биринчи бўлимда кўрганларимдан кўнглим тўлди. Яқин орадаги тўқнашувларимиз билан солиштирганда, бу «Ланс»нинг бизга қарши энг кам вазият яратган ўйини бўлди. Натижадан қониқмадим, чунки бундан кўпроғига лойиқ эдик. Аммо «Ланс»ни табриклашим керак — улар ғалаба қозонишди ва ўзларига хос шиддат билан яхши ўйин кўрсатишди. Шундай бўлса-да, менга жамоамнинг ўйини ёқди.

«Ланс» қайси жиҳатларда устунроқ эди? Ҳеч қайси. Кўрганимдек, биз кучлироқ эдик, аммо атмосфера ва уларнинг ҳаракатларини ҳисобга олсак, рақиб жуда яхши ҳимояланди. Биз ўйинни назорат қилдик. Янада аниқроқ вазиятларга эга бўлишни истардик, лекин Усман Дембеле ва Нуну Мендешда шундай имкониятлар бўлди. Жуда яхши ўйин ўтказдик, шунчаки омад биздан юз ўгирди», — дейди Энрике Le Figaro нашрига.

Парижликларнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов майдонга асосий таркибда тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди ва ўз дарвозасидан битта тўп ўтказиб юборди.

Киритилди: 06:09, 17.08.2026.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик