Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Капелло: «Албатта, Хименес ҳафсаламни пир қилди»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло мексикалик ҳужумчи Сантьяго Хименеснинг эҳтимолий сотувида ҳеч қандай муаммо кўрмаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, футболчи ўз ўйинлари билан ҳафсалани пир қилган ва Рубен Аморим лойиҳасида жойга лойиқ эмас.

«Мексикалик футболчи жароҳат олишидан олдин ҳам ҳафсалани пир қилган эди. У ишончли вариант ва кафолат сифатида таклиф этилганди, аммо кутилган ишончни оқлай олмади. Жарима майдончаси ичида курашмайди, унда шижоатни кўрмадим. Агар ундан халос бўлишса, ачинмайман», — деди Капелло pianetamilan.it нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Сантьяго Хименес 2025 йилнинг январидан бери «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Нидерландиянинг «Фейеноорд» клубидан харид қилинган эди.

Киритилди: 06:33, 17.08.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик