Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Хаби Алонсо: «Буюк «Челси» учун бизга буюк Палмер керак»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Коул Палмер ҳақида фикр билдирди. Мураббий футболчи яна ўзининг энг юқори даражасига қайтиши мумкинлигини таъкидлади.

24 ёшли ярим ҳимоячи «Челси»га ўтганидан кейин икки мавсумни юқори савияда ўтказди. Бироқ 2025/26 йилги мавсумда у спорт формаси ва жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Натижада Палмер Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркибига киритилмади.

«Аввало, жисмоний ҳолатни тўғри йўлга қўйиш керак. Ўзингизни соғлом ҳис қилишингиз ва энг яхши ўйинингизни кўрсатиш учун 100 фоиз тайёр бўлишингиз лозим. Жисмоний жиҳатдан тайёр бўлсангиз, ишонч ҳам пайдо бўлади. Тизим ишлаётганини ҳис қилиш, футболдан завқ олиш ва майдондаги вазифангизни аниқ тушуниш керак», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради Daily Mail.

«Коул — ўзига хос футболчи. Агар «Челси»нинг буюк жамоага айланишини истасак, бизга буюк Палмер керак. Биз кучли ва барқарор тизим яратишимиз лозим, шунда у тўпни керакли жойда ва керакли вақтда қабул қилади. Ана шунда у ўйин тақдирини ҳал қила олади», — деди Алонсо.

Палмернинг ўзи аввалроқ чов соҳасидаги жароҳатидан тўлиқ тикланганини маълум қилган эди.

Киритилди: 13:13, 19.08.2026.
Ўқилди: 247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик