«Барселона»нинг собиқ сардори Карлес Пуйоль ярим ҳимоячи Родрининг жамоага келиб қўшилиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Родрининг келиши — «Барселона» учун ажойиб янгилик. Гап дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири ҳақида кетмоқда. Мен уни Жаҳон чемпионатида майдонда кўрганман ва у менга жуда маъқул келган. У жамоага мувозанат бағишлайди ва «Барселона»нинг ўйин услубига жуда мос тушади. Родри буни Испания терма жамоасида ва Гвардиола қўл остида «Манчестер Сити»да исботлаб бўлган. У бизга ушбу муҳим позицияда жуда катта ёрдам беради. Энди «Барселона»нинг ярим ҳимояси янада кучаяди», — дейди Пуйоль Marca нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Родри «Барселона» билан тўрт мавсумга мўлжалланган шартнома имзолади.













