Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Европа чемпиони "Ювентус"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Марсель"нинг чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмьери Италияга қайтиши мумкин. 29 ёшли футболчининг трансфери билан шуғулланаётган воситачилар унинг хизматларини "Ювентус"га таклиф қилган. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти футболчини "Рома"да бирга ишлаган давридан яхши билади. Туринликлар чап қанот ҳимоясини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда, бироқ таклиф этилган номзод бўйича ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

Эмерсон Палмьери 2018 йилдан 2023 йилга қадар Италия миллий терма жамоасига чақирилган ва 2021 йилда жамоага Европа чемпионатида ғолиб чиқишга ёрдам берган. Бразилиялик футболчи "Челси" ва "Вест Хэм"даги ўйинлари билан ҳам танилган. У 2025 йилда "Марсель" сафига қўшилган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, италиялик футболчининг трансфер қиймати 9 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 10:13, 20.08.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик