Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"Ал-Иттиҳод" Диабига ўринбосар излашни бошлади

Баҳо:
+ | -

Франциялик вингер Мусса Диаби бу ёзда "Ал-Иттиҳод"ни тарк этиши мумкин. 27 ёшли футболчининг келажаги билан боғлиқ вазият ўзгарди: Goal маълумотига кўра, "Байер" унинг трансфери бўйича Саудия Арабистони клуби билан музокараларни қайта бошлади.

Германия клуби Диабига ёзги трансфер ойнаси бошида ҳам қизиқиш билдирган, аммо кейин томонлар ўртасидаги алоқалар тўхтаган эди. Энди "Байер" яна футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Манбага кўра, "Ал-Иттиҳод" француз футболчисига ўринбосар излашни бошлаган.

Диаби 2024 йил ёзида "Астон Вилла"дан "Ал-Иттиҳод"га ўтган. Биринчи мавсумида у жамоага Саудия Арабистони чемпионати ва Қирол кубогини қўлга киритишда ёрдам берган. Кейинчалик унинг натижадорлиги ва жамоа ўйинига таъсири пасайган, шундан сўнг эҳтимолий трансфер ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Диаби 2019 йилдан 2023 йилгача "Байер" сафида тўп тепган. Леверкузен клубидан кетгач, у "Астон Вилла"га ўтган, кейин эса фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирган. Футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:55, 20.08.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик