Кириш Регистрация

«Комо» «МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси трансфери бўйича музокараларни тезлаштирди

Баҳо:
+ | -

«Комо» «Вильярреал» марказий ҳимоячиси Вилли Камбвала трансфери бўйича музокараларда олдинга силжиди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, клублар ўртасидаги музокаралар жадал кечмоқда. Франциялик ҳимоячи Италия клубининг трансфер бозоридаги устувор мақсадларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ журналист Маттео Моретто 21 ёшли футболчи «Осасуна» билан шартноманинг деярли барча шартларини оғзаки келишиб олгани ҳақида хабар берган эди.

Шу билан бирга, Камбваланинг собиқ клуби «Манчестер Юнайтед» футболчининг кейинги трансферидан маълум фоиз олиш ҳуқуқига эга.

Камбвала 2024 йил ёзида «Манчестер Юнайтед»дан «Вильярреал»га 10 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Ўтган мавсумда у сон орқа қисми пайидан олган жароҳати сабаб бор-йўғи иккита учрашувда майдонга тушди.

Киритилди: 15:48, 20.08.2026.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик