Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК аёллар Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда фаолият олиб боради.
Сингапурнинг «Журонг» ҳамда Хитой Тайпейининг «Ханг Юан» жамоалари ўртасидаги баҳсда Розиябону Юсупова бош ҳакам сифатида ишлайди.
Унга ҳамюртимиз Хайринисо Эркинова ёрдамчи ҳакам сифатида кўмаклашади.













