Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Арсенал»да Альваресни трансфер қилиш имконияти пайдо бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес яна Лондоннинг «Арсенал» клуби трансфер нишонига айланиши мумкин.

Аргентиналик форвард Винисиус Жуниорнинг барбод бўлган трансферидан сўнг «канонирлар» учун устувор вариант эди. Футболчи фақат «Барселона»га ўтишни хоҳлаётгани аниқ бўлгач, «Арсенал»нинг қизиқиши сусайган эди. Бироқ энди вазият ўзгариши мумкин: журналист Мигель Дилейнининг маълумотларига кўра, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар лондонликларда 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин, чунки «Атлетико» уни принсипиал равишда «Барселона»га қўйиб юбормайди. Мадридликлар хориж клубларидан тушадиган таклифларни анча мамнуният билан кўриб чиқишга тайёр.

Transfermarkt мутахассисларининг баҳолашича, Хулиан Альвареснинг бозор қиймати 120 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 06:31, 21.08.2026.
Ўқилди: 469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик