Журналист Патрик Бергернинг хабар беришича, «Барселона»нинг 20 ёшли ҳимоячиси Эктор Форт келиб тушаётган барча трансфер таклифларини рад этмоқда, чунки унинг асосий мақсади — Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтиш.
Дортмундликлар ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш бўйича асосий номзод сифатида айнан Фортни кўришмоқда. Каталония клуби футболчини 15–20 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, агар шартномага кейинги трансфердан улуш олиш ёки футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи киритилса, «Барселона» нархни пасайтиришга тайёр.
Ҳимоячига Италиянинг «Рома» ва Испаниянинг «Реал Сосьедад» клублари томонидан ҳам қизиқиш бор, аммо Форт трансфер ойнаси ёпилгунча Дортмунд клубининг қарорини кутишга қарор қилган. Айни вақтда «Боруссия» ва «Барселона» келишувга эришиш учун тўғридан-тўғри музокараларни давом эттиришмоқда.
Бундан ташқари, Дортмунд клуби ҳимоячиси Лука Реджианига Миланнинг «Интер» клуби қизиқиш билдираётгани ва унинг эҳтимолий кетиши Фортнинг «Боруссия»га ўтиш имкониятларини янада ошириши мумкин.













