Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико

«Барселона» Лаутаро Мартинес учун 100 млн еврогача таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар берди.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар 28 ёшли аргентиналик футболчи учун илк расмий таклифни тайёрламоқда. Унинг миқдори 100 миллион евродан ошмаслиги кутилмоқда.

Лаутаронинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Мартинес 2018 йилдан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақалар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:11, 21.08.2026.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик