Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Моуриньо: «Энди ўзим учун эмас, «Реал» учун ишлашни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага қайтганидан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Профессионал нуқтаи назардан «Реал Мадрид» — мураббийлик фаолиятининг ва, шубҳасиз, ҳар қандай футболчи фаолиятининг чўққисидир. Бу профессионал томони. Шахсий ва ҳиссий нуқтаи назардан эса — бу уйга қайтишдир. Эмоционал жиҳатдан бу сафарги қайтиш биринчисидан ҳам гўзалроқ, чунки унда гап мураббийлик фаолияти чўққисига чиқиш ҳақида кетган бўлса, ҳозир ҳаммаси кўпроқ шахсий ва ҳиссий туйғулар билан боғлиқ. Ҳозир бу анча ёқимлироқ.

Биринчи марта, 2010 йилда бу ерга келганимда, фақат ўзим ҳақимда, дунёнинг энг буюк клубини бошқариш ва ўзим учун муваффақиятга эришиш ҳақида ўйлаган эдим. Ҳозир эса ҳаммаси бошқача. Энди ўзим учун эмас, «Реал» учун ишлашни хоҳлайман. Очиғи, бу икки вазият бир-бири билан боғлиқ, аммо ҳозир ҳиссий томон каттароқ аҳамиятга эга. Мен ўзимни эмас, «Реал»ни ўйлаяпман», — дейди Моуриньо Мадрид клубининг расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийи сифатида расман таништирилган эди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 07:32, 21.08.2026.
Ўқилди: 245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик