«Ливерпуль» ҳужумкор қанотни кучайтириш мақсадида «Брайтон» футболчиси Янкуба Минтени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди.
Бен Жейкобс маълумотига кўра, мерсисайдликлар 22 ёшли гамбиялик учун 50 миллион фунт — тахминан 58 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «Брайтон» бу таклифни рад этди. Бу маълумотни бошқа инглиз манбалари ҳам тасдиқламоқда.
Минте 2024 йил ёзида «Брайтон» сафига қўшилган. У асосан ўнг қанотда ҳаракат қилади.
Ўтган мавсумда гамбиялик футболчи Премьер-лигада 32 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урган.
«Ливерпуль» эса трансфер ойнаси ёпилгунига қадар қанотда ўйнай оладиган яна бир ҳужумкор футболчини таркибга қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда.













