«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоага қайтган Маркус Рэшфорднинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Мутахассис ҳужумчининг машғулотлардаги кўринишидан жуда мамнун эканини таъкидлади.
«Маркус машғулотларга қайтганидан буён фантастик кўринмоқда. У футболдан завқ оляпти, жисмонан яхши ҳолатда, тезкор ва кучли. Ўйнашга тайёр. Мен ундан жуда мамнунман», — деди Каррик.
Мураббий, шунингдек, Рэшфорднинг универсаллигига алоҳида эътибор қаратди.
«Бизда бутун ҳужум чизиғи бўйлаб турли позицияларда ўйнай оладиган футболчилар бор. Бундай имкониятнинг мавжудлиги мавсум давомида жамоа учун жуда фойдали», — дея қўшимча қилди мутахассис.
Рэшфорд қанотда ҳам, марказий ҳужумчи сифатида ҳам ҳаракат қила олади. Каррикнинг сўзларидан келиб чиқиб, англиялик футболчи янги мавсумда «Манчестер Юнайтед»нинг муҳим ҳужум вариантларидан бири бўлиши кутилмоқда.













