Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

"Барселона" де Йонгнинг нархини белгилади

Баҳо:
+ | -1

"Барселона" нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонгни қанча маблағ эвазига сотишга тайёр экани маълум бўлди.

El Nacional хабарига кўра, каталонияликлар футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Манба таъкидлашича, жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам де Йонг билан хайрлашиш эҳтимолига қарши эмас.

Аввалроқ Флик де Йонгни вақтинча сардорлар гуруҳидан чиқаргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айрим манбалар буни футболчининг жароҳат билан 2026 йилги жаҳон чемпионатига бориб, кейин жароҳатини оғирлаштириб олгани билан боғламоқда. Бироқ Фликнинг ўзи де Йонг билан муносабатлари яхши эканини таъкидлаган ва сардорлар бўйича қарор таркиб тўлиқ шакллангунга қадар вақтинчалик эканини айтган.

Нидерландиялик футболчи жароҳати туфайли ҳозирда майдонга туша олмаяпти. Унинг тикланиши бир неча ой вақт олиши кутилмоқда.

23 август куни "Барселона" Испания чемпионатининг янги мавсумидаги илк учрашувини "Эльче"га қарши ўтказади.

Киритилди: 10:42, 21.08.2026.
Ўқилди: 1762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик