Дортмунднинг "Боруссия" клуби дарвозабони Грегор Кобель "Бавария"нинг 40 ёшли сардори Мануэль Нойернинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Ўтган мавсум якунида мюнхенликлар посбони клуб билан шартномасини яна бир йилга узайтирди. Ёзда эса у Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди.
"Нойер шунча йилдан кейин ҳам юқори савияда ўйнашда давом этаётгани жуда таъсирли. У ҳали ҳам энг яхши дарвозабонлар қаторида. Мен унга қарши ўйнашдан доимо мамнунман. Бундай юқори даражани узоқ йиллар давомида сақлаб туриш учун руҳий ва жисмоний жиҳатдан ниҳоятда кучли бўлиш керак. Унинг майдонда қандай ҳаракат қилиши ва ўйинни қандай ўқишини кузатиш ёқимли", — деди Кобель.
Шанба куни "Боруссия" ва "Бавария" Германия Суперкубоги учун баҳс олиб боради.













