«Тоттенҳэм» ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Ришарлисон севгилиси Аманда Араужога турмуш қуришни таклиф қилди. Футболчининг таклифи ижобий қабул қилинди ва жуфтлик унаштирилди.
Маросим Лондондаги машҳур The Shard осмонўпарида жойлашган Shangri-La меҳмонхонасида ўтказилди. Ришарлисон бу лаҳза учун махсус романтик муҳит тайёрлатган: хона шамлар, атиргул япроқлари ва юрак шаклидаги безаклар билан жиҳозланган.
Аманда ижтимоий тармоқда унаштирув маросимидан суратларни эълон қилиб, қисқа изоҳ қолдирди:
«Мен “ҳа” дедим».
Унинг саҳифасини 1,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради. Аманда модель ва инфлюенсер сифатида ҳам танилган.
Жуфтликнинг танишув тарихи ҳам қизиқ. Аманда аввалроқ берган интервьюсида Ришарлисон билан 2019 йилда PUBG Mobile ўйини бўйича мусобақа вақтида танишганини айтган. Улар дастлаб интернет орқали мулоқот қилган, 2022 йилда эса илк бор юзма-юз учрашган. Кейинчалик муносабатларини расман бошлаган.
2025 йил июнда Ришарлисон ва Аманда фарзандли бўлди. Ўғилга отасининг шарафига Ришарлисон Жуниор деб исм қўйилган.
Ришарлисон шахсий ҳаётидаги муҳим воқеани янги футбол мавсуми бошланиши арафасида нишонлади. «Тоттенҳэм» 2026/27 йилги Премьер-лигадаги илк учрашувини 22 август куни «Брентфорд»га қарши ўтказади.













