Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа учун қандай натижани муваффақиятли мавсум деб ҳисоблаш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Албатта, бунга турлича қараш мумкин. Турли йўналишларда катта ўсишга эришиш мумкин, аммо энг муҳими — натижа. Олдимизда учта йирик мусобақа ва яна битта кичикроқ турнир бор. Агар "Реал" мавсумни совринсиз якунласа, бу муваффақиятсиз мавсум бўлади", — деди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўтган мавсумда бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмади. Бу Мадрид клуби билан сўнгги беш йил ичида иккинчи марта содир бўлди.
22 август куни "Реал" Испания чемпионатидаги янги мавсумини сафарда "Эспаньол"га қарши учрашув билан бошлайди.













