Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

ПСВ «Лейпциг» ҳимоячисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди

Баҳо:
+ | -

ПСВ «Лейпциг» ҳимоячиси Лютсхарел Гертрёйда трансферини расман эълон қилди. Нидерландиялик футболчи 2026/27 йилги мавсум якунига қадар ижара асосида Эйндховен клуби шарафини ҳимоя қилади. Битимда футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

26 ёшли ҳимоячи янги жамоасида 2-рақам остида тўп суради. Айрим манбаларга кўра, ПСВ мавсум якунида Гертрёйдани 15 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига сотиб олиши мумкин.

Гертрёйда 2024 йил ёзида «Фейеноорд»дан «Лейпциг»га 20 миллион евро эвазига ўтганди. У Германия клуби сафида барча мусобақаларда 35 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган.

Ўтган мавсумни эса ҳимоячи Англияда — «Сандерленд» сафида ижара асосида ўтказди. Гертрёйданинг «Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали айни пайтда Нидерландия терма жамоаси футболчисининг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:19, 21.08.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик