Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Эзри Конса «Арсенал» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» марказий ҳимоячиси Эзри Конса фаолиятини «Арсенал»да давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 28 ёшли Англия терма жамоаси футболчиси Лондон клуби билан шартнома имзолаб бўлган. Энди трансфернинг расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ ОАВда «Арсенал» Конса учун «Астон Вилла»га бонусларсиз 60 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Конса 2019 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У Бирмингем клубига «Брентфорд»дан ўтган. Ҳимоячи «Астон Вилла» сафида жами 286 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган.

Консанинг трансфери «Арсенал»нинг ҳимоя чизиғидаги рақобатни янада кучайтириши кутилмоқда.

Киритилди: 20:04, 21.08.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик