Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Гави бошпанасизлар учун 150 та уй қуришга 1,3 млн евро хайрия қилди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” клуби яримҳимоячиси Гави ўзи туғилиб ўсган Лос-Паласиос ва Виляфранка шаҳарчасидаги бошпанасиз инсонлар учун турар жойлар барпо этиш мақсадида катта миқдорда хайрия қилди. La Razon нашрининг хабар беришича, футболчи оғир шароитда кун кечираётган ҳамшаҳарларини қўллаб-қувватлаш учун ушбу лойиҳага 1,3 миллион евро сарфламоқда.

Ажратилган пуллар эвазига 150 та хонадон бунёд этилади ва 300 нафар уйсиз одам доимий яшаш жойига эга бўлади. Таъкидланишича, бу қандайдир даромад кўзлаб қилинган бизнес сармояси эмас, балки фақатгина маҳаллий халқнинг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган хайрия ишидир.

“Совуқ қиш кечаларида бошпанасиз, яшаб қолиш учун қийналаётган жуда кўплаб инсонларни кўрганман. Агар нимадир ўзгартиришга қодир бўлсам, ҳар доим ёрдам қўлини чўзишни ўзимнинг бурчим деб билганман. Яқинларим, оилам, дўстларим ҳамда шу даражага етиш йўлидаги барча меҳнат ва машаққатлар туфайли бугун ҳаммаси ўзини оқлади, дея оламан. Агар имкон туғилса, бу йўлни асло иккиланмай қайтадан босиб ўтган бўлардим”, дейди Гави.

Маълумот учун, Гави “Барселона”га кўчиб ўтишидан олдин болалигининг катта қисмини Лос-Паласиосда ўтказган. Отаси Паблонинг кичик бизнеси бор эди, онаси Хема эса “Бетис” клубининг кир ювиш бўлимида ишлаган. Бу эса ёш йигитчанинг футбол муҳитида улғайишига замин яратган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:08, 21.08.2026.
Ўқилди: 472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик