Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Уоткинс «Ал-Ҳилол»га ўтишни хоҳламоқда

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубида давом эттириш истагини билдирди.

The Athletic маълумотига кўра, англиялик форвард Бирмингем клуби раҳбариятини кетиш истагидан хабардор қилган. «Ал-Ҳилол» футболчи учун навбатдаги таклифини юборган, бироқ «Астон Вилла» уни ҳам рад этган. Сўнгги хабарларда клуб Уоткинс бўйича муносиб таклиф тушса, унинг кетишига рухсат бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Уоткинс 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келади. У жамоага «Брентфорд»дан келиб қўшилган. Ҳужумчи Бирмингем клуби сафида барча мусобақаларда 278 та учрашув ўтказиб, 108 та гол урган ва 47 та голли узатмани амалга оширган.

Унинг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 20:17, 21.08.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик