Кириш Регистрация

Томори «Фулхэм»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиялик ҳимоячи Фикайо Томори Фабио Капеллонинг берган маслаҳатларига қарамай, барибир «Милан»ни тарк этадиганга ўхшайди. Унинг фаолиятини давом эттириш учун энг эҳтимолли сценарий Англияга — АПЛга қайтиш бўлиб турибди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Англиянинг мустаҳкам ортамиёна жамоаларидан бири бўлмиш «Фулхэм» футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда италиялик нуфузли журналист Николо Скира хабар берди. Унинг қўшимча қилишича, тез орада трансфер бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Томори 2021 йилдан бери «Милан» сафида тўп суриб келмоқда. Ушбу дам олиш кунлари «россонери» Серия Анинг янги мавсумидаги илк ўйинини «Торино»га қарши сафарда ўтказади.

Киритилди: 06:49, 22.08.2026.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик