Дания футбол иттифоқи (DBU) ФИФА раҳбарияти атрофидаги инқироз фонида Жанни Инфантинони бошқа қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Ташкилот 2023 йилги президентлик сайловида ҳам Инфантино номзодини қўлламаганини эслатди.
"DBU 2023 йилги президентлик сайловида Инфантинони қўллаб-қувватламаган. Ўшанда бу масалада деярли ёлғиз эдик. Ҳозир эса бир қатор федерациялар ўз қўллаб-қувватловини қайтариб олаётганидан мамнунмиз", — дейилади баёнотда.
DBU УЕФА билан биргаликда 2027 йилги ФИФА президентлиги сайловига муносиб муқобил номзод топиш устида ишлашини билдирди. Шунингдек, Дания томони ФИФА мусобақаларини бойкот қилиш бўйича УЕФА позициясини қўллаб-қувватламоқда. Сайлов 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида ўтказилади. Ҳозирча Инфантинонинг рақиби расман эълон қилинмаган.













