Кириш Регистрация

"Бавария"ни тарк этган Горецка АПЛга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Маттео Моретто маълумотига кўра, 31 ёшли германиялик футболчи айни пайтда "Астон Вилла" билан музокара олиб бормоқда. Горецка ёзда "Бавария" билан шартномаси якунлангач, клубни эркин агент сифатида тарк этган. Шу боис Бирмингем клуби уни трансфер пули тўламасдан ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Горецка "Бавария" сафида саккиз мавсум ўтказди. У мюнхенликлар таркибида жами 312 та учрашувда майдонга тушиб, 51 та гол ва 53 та голли узатма қайд этган.

Манбада келтирилишича, футболчининг Transfermarkt порталидаги бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:04, 22.08.2026.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик