Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"Рома" "Фенербахче"га таклиф юборди

Баҳо:
+ | -

"Рома" "Фенербахче" ҳимоячиси Жейден Остерволдени қўлга киритиш бўйича музокараларни фаоллаштирди.

Sky Sport Italia маълумотига кўра, римликлар 25 ёшли нидерландиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича таклиф юборган. Муайян шартлар бажарилса, сотиб олиш мажбурий тус олиши ҳам мумкин. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Сўнгги хабарларда битимнинг умумий қиймати 20 млн еврога яқинлашиши мумкинлиги айтилмоқда. Аввалроқ "Рома" 15 млн евро атрофидаги таклиф билан чиққан, аммо "Фенербахче" уни қабул қилмаганди.

Остерволде "Фенербахче"да 2023 йил январидан буён тўп суриб келади. Унинг универсаллиги "Рома" учун муҳим омил — футболчи марказий ва чап қанот ҳимоячиси позицияларида ҳаракат қила олади.

Нидерландиялик ҳимоячи аввал Италия футболида ҳам ўйнаган — у "Парма" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 15:17, 22.08.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик