Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Инфантинодан ўсмирлар турнирига бормаслик сўралди — ФИФАдаги можаро кучаймоқда

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантинодан ташкилот атрофидаги можаролар фонида Доминикан Республикасида ўтаётган ўсмирлар турнирига ташриф буюрмаслик сўралди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Инфантино Доминикан Республикасига етиб борган ва у ерда маҳаллий расмийлар томонидан кутиб олинган. Бироқ КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальяни ФИФА раҳбарига мурожаат қилиб, унинг 14 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мусобақада иштирок этиши мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган.

«Футбол манфаатларини инобатга олган ҳолда, ташрифингизни қайта кўриб чиқишингизни ҳурмат билан сўрайман. Афсуски, сизнинг иштирокингиз ёш футболчиларни ривожлантиришга қаратилган ушбу муҳим тадбирнинг спорт руҳига салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — дейилади Монтальянининг Инфантинога йўллаган мактубида.

Маълум қилинишича, Инфантино ушбу мусобақага ФИФАнинг Жаҳон чемпионати билан боғлиқ тижорий ҳуқуқларнинг бир қисмини хусусий инвесторларга бериш режаси ошкор бўлишидан аввал таклиф қилинган. Мазкур ташаббус футбол ташкилотлари орасида жиддий норозиликларга сабаб бўлди ва кейинчалик Инфантино режадан воз кечди.

Айни пайтда ФИФА раҳбарига нисбатан босим кучайиб бормоқда. УЕФА, КОНКАКАФ ва ОФК раҳбарияти томонидан Инфантинонинг режаси ҳамда ташкилот бошқарувига оид масалалар кескин танқид қилинмоқда. 

Киритилди: 17:22, 22.08.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик