Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

«Астон Вилла» Консанинг ўрнига янги ҳимоячи топди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» «Брюгге» марказий ҳимоячиси Жоэль Ордоньесни трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

22 ёшли эквадорлик футболчи жума куни «Арсенал»га ўтган Эзри Консанинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган уч нафар номзоддан бири ҳисобланади.

Аввалроқ «Астон Вилла» «Саутгемптон» ҳимоячиси Тейлор Харвуд-Беллис учун 21 миллион евро таклиф қилган, аммо бу таклиф рад этилган. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, бироқ томонлар ҳозирча футболчининг трансфер қиймати борасида келишувга эриша олмаган.

The Athletic маълумотига кўра, Ордоньес трансфери амалга ошса, «Астон Вилла» учун Харвуд-Беллисни харид қилишдан қимматроққа тушиши мумкин.

Ордоньес 2022 йил август ойида Эквадор чемпионатидан «Брюгге» сафига кўчиб ўтган. Марказий ҳимоячи Эквадор миллий терма жамоаси сафида 20 та учрашув ўтказган ва ЖЧ-2026 учун жамоа қайдномасидан ҳам жой олган.

Ўтган мавсумда Ордоньес барча мусобақаларда 46 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урган. Шунингдек, у 6 марта сариқ ва 2 марта қизил карточка олган.

Transfermarkt портали 22 ёшли ҳимоячининг бозор қийматини 33 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:15, 23.08.2026.
Ўқилди: 968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик